Лиссабондаги “отишма”дан омон қолган “Барселона”

Спорт

image

Каталониянинг “Барселона”си Чемпионлар лигаси 7-тури доирасида “Бенфика”га қарши ажойиб камбек амалга оширди ва 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

22 январга ўтар кечаси Португалиянинг “Эстадио да Лус” стадионида Европа чемпионлар лигаси доирасида “Барселона” “Бенфика” меҳмони бўлди ва 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувда мезбонлар ҳужумчиси Павлидис хет-трик қайд этган бўлса, Араухо ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. “Кўк-анорранглилар”дан Левандовски икки бор пенальтини голга айлантирди, Эрик Гарсия ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди. Рафинья дублни расмийлаштириб, якуний ҳисобни ўрнатди.

 

Қизиғи шундаки, каталонияликлар учрашув якунига 15 дақиқа қолганида 4:2 ҳисобида мағлубиятга учраётганди. Аммо 85-дақиқада Гарсия ҳисобни тенглаштирди. 90+5-дақиқада қарши ҳужумга ўтган “Барселона” вингери Рафинья жамоасининг ғалаба голини киритди. Шу тариқа, “Барселона” ўз тархида илк бор Чемпионлар лигаси доираисда 2 та тўп фарқини йўққа чиқариб, ғалаба қозонди.

Мазкур ғалабадан кейин “Барселона” 7 та ўйинда 18 очко жамғариб, кейинги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилди. Каталонияликлар Чемпионлар лигаси доирасида навбатдаги баҳсни 29 январь куни ўз майдонида “Аталанта”га қарши ўтказади. 

Мағлубиятга учраган “Бенфика” кейинги босқич учун имкониятларини ҳали ҳам сақлаб турибди. Жамоа 7-турдан кейин 10 очко жамғарди ва 18-ўринни қайд этиб турибди. Клуб кучли 24 таликка кириш имкониятига эга. Яъни 8 та клуб тўғридан тўғри чорак финалга йўл олади. 24 таликка кирган жамоа кейинги босқич учун плей-офф ўйинларида қатнашади. Лиссабонликлар эса мана шу имкониятни сақлаб турибди.

Бугун, 22 январь куни Чемпионлар лигаси 7-тур ўйинлари давом эттирилади. Деярли ёнма-ён келаётган, “Манчестер Сити” ва ПСЖ ўзаро тўқнаш келади. Кучли 24 таликка киришга уринаётган Мадриднинг “Реал” клуби “Зальцбург”ни қабул қилади. Ҳар икки баҳс Тошкент вақти билан 23 январга ўтар кечаси 01:00 да старт олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Португалия Бенфика

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг