“Лилль” дарвозабони тарихий натижага эришди
Спорт
−
03 Октябрь 2025 2096 2 дақиқа
Кеча, 2 октябрь куни Франциянинг “Лилль” клуби дарвозабони Берке Озер Европа лигаси 2-туридан ўрин олган “Рома”га қарши баҳсда тарихий натижа қайд этди. Туркиялик посбон сафардаги ўйинда 5 дақиқа ичида кетма-кет 3 та пенальтини қайтариб, жамоасига муҳим 1:0 ҳисобидаги ғалабани кафолатлади.
Учрашув Римдаги “Олимпико” стадионида кечди. Биринчи бўлимда ҳимояда ишончли ўйин кўрсатган Озер иккинчи бўлимда ҳақиқий қаҳрамонга айланди. Учрашувнинг 80-дақиқасида “Рома” ҳужумчиси Артём Довбик пенальтини амалга оширди, бироқ Озер зарбани қайтарди. Шунга қарамай, ҳакам Эрик Ламбрехц VAR ёрдамида дарвозабон зарба берилишидан олдин чизиқни тарк этганини аниқлади ва зарбани қайта тепишни буюрди. Озер қайта тепилган зарбани ҳам бартараф этишга эришди. Учрашувнинг 85 дақиқасига “Рома” яна пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Бу сафар Матиас Соуле зарба берди, аммо Озер уни ҳам қайтарди. Натижада Озер атиги 5 дақиқа ичида кетма-кет учта пенальтини бартараф қилиб, Европа Лигаси тарихида бундай ютуққа эришган кам сонли дарвозабонлар қаторидан ўрин эгаллади.
Маълумот учун, Бу натижа билан “Лилль” гуруҳ босқичида 2-турдан сўнг 6 очко билан етакчилик учун курашни давом эттирмоқда. “Рома” эса кутилмаган мағлубиятдан сўнг 3 очко тўплаган ҳолда 15-поғонада бормоқда.
Live
Барчаси