Левандовский “Барселона”дан кетишини эълон қилди
Спорт
−
16 Май 2937 1 дақиқа
Польшалик ҳужумчи Роберт Левандовский жорий мавсум якунида “Барcелона”ни тарк этишини маълум қилди. Бу ҳақда Роберт ўзининг Instagram саҳифасида айтиб ўтди.
“Тўрт йиллик қийинчиликлар ва машаққатли меҳнатдан сўнг олдинга силжиш вақти келди. Мен ўз вазифамни бажаргандек ҳис қилиб кетяпман. Тўрт мавсум, учта лига чемпионлиги. Дастлабки кунларданоқ мухлислардан олган меҳр-муҳаббатимни ҳеч қачон унутмайман. Каталония менинг уйим. Бу тўрт ажойиб йил давомида учрашган барчага раҳмат. Фаолиятимдаги энг ёрқин боблардан бирини бошдан кечириш имкониятини бергани учун президент Лапортага алоҳида миннатдорлик билдираман. “Барса” ўз ўрнига қайтди”, деб ёзди Левандовский.
Тахминларга кўра, футболчи фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттиради.
Маълумот учун, Левандовский “Барселона” сафига 2022 йил ёзида қўшилган эди. Шу вақт давомида 37 ёшли польшалик ҳужумчи барча мусобақаларда 191 та учрашувда майдонга тушиб, 119 та гол ва 24 та ассист қайд этди. Каталония клуби билан у уч марта Испания чемпиони, уч бор Испания Суперкубоги ва бир марта Испания Кубоги соҳибига айланди.
Live
Барчаси