Левандовски “The Best”га кимни муносиб кўргани маълум

Спорт

image

Аввалроқ, FIFA 2021 йилнинг энг яхши футболчиси учун овоз бериш натижаларини эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.

“The Best” совринини қўлга киритган Левандовски Польша терма жамоаси сардори сифатида овоз беришда иштирок этди. У биринчи ўринга “Челси” ярим ҳимоячиси Жоржиньо, иккинчи ўринга ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси, учинчи ўринга “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Криштиану Роналду жойлаштирган.

Эслатиб ўтамиз, Роберт 2021 йилда дунёнинг энг сермаҳсул футболчисига айланди. У “Бавария” ва Польша таркибида 59 та ўйинда 69 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Маълумот учун, овоз беришда терма жамоалар сардорлари ва бош мураббийлари, ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар иштирок этади. Йил якунида сардорлар, мураббийлар ва журналистлар энг яхши уч футболчини танлайдилар. Биринчи ўринда қайд этилган футболчига 5 балл, иккинчи ўринга 3, учинчи ўринга 1 балл берилади.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Месси Роналду The Best FIFA Жоржиньо

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг