Левандовски “Олтин тўп” учун имкониятларини баҳолади
Спорт
−
10 Ноябрь 2021
6420“Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовски бу йил “Олтин тўп”ни ютиш учун имкониятлари ҳақида гапирди.
“Мен “Олтин тўп” ҳақида ўйлашни тўхтатдим. Агар ғалаба қозониш имкониятларим ҳақида ўйласам, шубҳасиз, бу менга ёрдам бермайди. Турли тахминлар ва оммавий ахборот воситаларида миш-мишлар тарқалди. Бироқ, диққатимни бошқа нарсага қаратишни афзал кўраман. Эҳтимол, маросим санаси яқинлашганда, бу ҳақда ўйлашни бошларман. Ҳозир эндигина ноябрь ойининг боши, шунинг учун ҳали вақт бор. Албатта, “Олтин тўп” ажойиб мукофот, лекин бу ҳақда ўйламаслигим керак, чунки ҳали кўп ҳаракат қилишим керак”, дейди Левандовски.
1960 йилги “Олтин тўп” соҳиби Луис Суарес Мирамонтес агар Левандовскига ушбу мукофот берилмаса, катта адолатсизлик бўлиши ҳақида айтиб ўтганди.
Эслатиб ўтамиз, “France football” нашри томонидан топшириладиган “Олтин тўп” соҳиби номи жорий йилнинг 29 ноябрь куни Париж шаҳрида эълон қилинади.
Маълумот учун, ўтган мавсумда польшалик ҳужумчи Германия Бундеслигасида 40 та гол уриб, Герд Мюллернинг тарихий рекордини янгилаган.