Левандовски “Барселона”нинг асосий рақиби қайси жамоа эканлигини айтди

Спорт

image

Каталониянинг "Барселона" клуби марказий ҳужумчиси Роберт Левандовски Испания чемпионатида "Реал"га қарши рақобат ҳақида фикр билдирди.

“Бизнинг асосий рақибимиз, албатта, бу "Реал Мадрид". Ишончим комилки, "Барселона" бу мавсум Ла Лигада яхши ўйнайди. Биз Мадрид клубини керакли вақтда мағлуб эта оламиз", дейди польшалик тўпурар.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги "эль-класико"да каталонияликлар "қироллик клуби"га 1:3 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Ла Лиганинг 12-туридан кейин "Барселона" пешқадам “Реал Мадрид”дан бир очко ортда қолиб, 2-ўринда бормоқда.

Аввалроқ, "Интер" Европа Чемпионлар лигасида "Виктория"ни мағлуб этгач, каталонияликларнинг ЕЧЛни тарк этишилари аниқ бўлганди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

"Барселона"

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг