“Барселона”нинг қишдаги асосий трансфер мақсади маълум бўлди

Спорт

image

Каталониянинг "Барселона" клуби ПСЖ футболчиси Лионель Мессини январь ойидаги трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Хабарга кўра, аргентиналик қишки бозорда "кўк-анорранглилар"нинг асосий трансфер мақсади бўлади.

Мессининг ПСЖ билан шартномаси мавсум охирида якунига етади. 35 ёш ва келишув билан боғлиқ вазият туфайли футболчининг трансфер бозоридаги нархи анча арзон бўлиши мумкин, бироқ парижликлар мавсум ўртасида ўз етакчиларидан бирини қўйиб юборишга рози бўлиши эҳтимоли паст.

Месси Франция чемпионатининг жорий мавсумида 6 гол ва 9 голли узатмага эга. Аргентиналик футболчи "Барселона" тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади.

Аввалроқ Месси ЕЧЛ гуруҳ босқичи ўйинида 2 та гол ва 2 та ассист қайд этиб, ўзига хос рекорд ўрнатганди.

Шахзод Шукуров


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

"Барселона"

Баҳолаганлар

293

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг