“Лестер”дан 6 очко олиб қўйилди
Спорт
−
06 Февраль 1033 1 дақиқа
Англиянинг “Лестер Сити” жамоаси даромад ва барқарор ўсиш билан боғлиқ молиявий қоидаларни бузганликда айбланди ва клубдан Чемпионшип турнирида олти очко олиб ташланди. Бу ҳақда Англия футбол лигасининг (EFL) расмий сайтида хабар берилди.
Лига расмийлари “Лестер”нинг молиявий ҳужжатларини кўриб чиққанидан сўнг клуб 2023-2024 мавсумида тугайдиган уч йиллик давр учун молиявий талабларга риоя қилмаганини аниқлаган. Натижада жамоадан 6 очко олиб ташланган ва клуб Чемпионшип турнир жадвалида 20-ўринга тушиб қолди.
Маълумот учун, “Лестер” 2025-2026 йилги мавсумида Чемпионшипда очколар олиб ташланган иккинчи клубга айланди. Аввал “Шеффилд Уэнсдей” 18 очко билан шундай ҳолатни бошдан кечирган.
“Бойқушлар” лақабини олган жамоа мавсум бошидан бери лига жадвалида 7 очко билан охирги ўринни эгаллаб келмоқда.
Маълумот учун, “Лестер” 2015-2016 йилги мавсумни аутсайдер сифатида бошлаган бўлса-да, сенсацион тарзда Премьер-лига чемпионига айланганди. Клуб 2021 йилда тарихида илк бор Англия кубогини ҳам қўлга киритган.
Live
Барчаси