Лебедев МДҲ саммитида ким қатнашмаслигини айтди
Олам
−
03 Октябрь 2023
16440Де-юре ҳамон Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги таркибида қолаётган Молдава октябрь ойи ўрталарида Бишкекда бўлиб ўтадиган МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этмайди. Бу ҳақда ташкилот Бош котиби Сергей Лебедев Минскда Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг Доимий ваколатли вакиллари кенгашининг навбатдаги йиғилишида маълум қилди.
"Аксарият давлатлар ўз иштирокини тасдиқлади. Молдовага келсак, афсус билан айтишим мумкинки, у Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида, Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилишида иштирок этмайди. Гарчи у де-юре Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги аъзолари бўлиб қолса ҳам, ўзини иштирок этишдан тиймоқда”, дейди Лебедев.
МДҲ Бош котибининг қўшимча қилишича, ҳозирда яна кимдирнинг иштирок этишдан бош тортиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
“Ҳеч бўлмаганда, ҳозир бизда мавжуд бўлган маълумотлар шуни кўрсатади ва биз бунга жуда умид қиламиз. Украина ва Молдовадан ташқари, аксарият давлатлар ушбу форумларда иштирок этади”, деган Лебедев.
Билдирилишича, МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 13 октябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Маълумот учун, 2022 йилдан Молдова ҳукумати МДҲ билан бир қатор келишувлардан чиқа бошлади. Мамлакатда тўртта келишув денонсация қилинди:
- МДҲга аъзо давлатларнинг ташқи чегараларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ахборот алмашиш тўғрисида;
- МДҲ мамлакатлари ташкилотлари ўртасида товарларни етказиб беришнинг умумий шартлари тўғрисида;
- табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини юмшатиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида;
- "Мир" давлатлараро телерадиокомпаниясининг тўсиқсиз фаолияти тўғрисида.
LiveБарчаси