Латвияда рус тилида гапирган актриса ресторандан ҳайдаб чиқарилди
Маданият-санъат
−
29 Ноябрь 2023
7871Россиялик актриса Чулпан Хаматова Ригадаги ресторандан рус тилида гапиргани сабаб ҳайдаб чиқарилди. Бу ҳақда “News.ru” нашри хабар берди.
Гап шундаки, актриса Латвия пойтахтига келган ва “Cemodans” (“Чемодан”) номли ресторанга овқатланиш учун кирган. Аммо бу ерда рус тилида гапирган Чулпанга рестораннинг эшигини кўрсатиб қўйишган. Билдирилишича, воқеа бошқарувчи билан жанжал ва стакан отиш билан якунланган.
Нашрга кўра, Рига ресторанидаги можарога айнан Чулпан Хаматованинг ўзига нисбатан ҳаддан ташқари ҳурмат талаб қилгани сабаб бўлган.
Маълумот учун, бундан 15 йил олдин Латвия пойтахтида рус тилида гапириш одатий ҳол эди. Аммо бугун вазият ўзгарган. Латвияда аҳолининг 40 фоизи рус тилида гаплашишига қарамай, мактаб фанларини рус тилида ўқитиш кенг миқёсда қисқарган. 2026 йил 1 январдан бошлаб эса оммавий ахборот воситаларида рус тилида трансляция қилиш бутунлай тақиқланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ таниқли ўзбек қўшиқчиси Лола Йўлдошева ўзбекистонлик актриса Асал Шодиева билан Грузиянинг Тбилиси шаҳрида рус тилида гапиргани учун ZARA дўкони сотувчиси томонидан қўпол муносабатга учраган ва дўкондан ҳайдаб чиқарилганди.
LiveБарчаси