Латвия Беларусь ва Россия билан ҳаво чегараларини ёпди

Олам

image

Латвиянинг Беларусь ва Россия билан шарқий чегараси яқинидаги ҳаво ҳудуди бугун, 11 сентябрь куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да ёпилмоқда. Бу ҳақда Латвия Мудофаа вазири Андрис Спрудс LCM телеканалига берган интервьюсида сўз очди.

Вазирнинг сўзларига кўра, парвоз чекловлари Польша ҳаво ҳудудини дронлар бузганидан кейин киритилган. Қарор Латвия ҳарбий қўмондонлиги қароридан сўнг қабул қилинган.

Шунингдек, Спрудс ҳозирда Латвия учун ҳеч қандай таҳдид йўқлигини, аммо профилактика чоралари зарурлигини айтган. Чекловлар камида шу йилнинг 18 сентябрига қадар амал қилади.  Ҳаво ҳудуди мамлакат ташқи чегарасидан 50 километрлик чизиқ ичида 6 километр баландликкача ёпилади. Бу баландлик дронларнинг қанчалик баланд учишини ҳисобга олган ҳолда танланган.

“Россиянинг НАТО ҳаво ҳудудидаги учувчисиз учоқлари огоҳлантирувчи қўнғироқдир ва биз дрон ҳужумларининг кучайишига йўл қўймаслик учун ҳамма нарсани қилишимиз керак. Шарқий чегарадаги ҳаво ҳудудининг ёпилиши ҳудудимизни тўлиқ назорат қилиш имконини беради ва рухсат этилмаган учувчи объектларни аниқлашни осонлаштиради”, дейди вазир

Шунингдек, у Шарқий қуруқлик чегарасини тўлиқ ёпиш ҳақида қарор кўриб чиқилаётганини, аммо буни Эстония ва Литва билан биргаликда ҳал қилиш кераклигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Россиянинг учувчисиз учоқларини ўз ҳаво ҳудудига бостириб киргани сабабли БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини талаб қилган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия БМТ Польша Беларусь Латвия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг