“Ласковый май” гуруҳи асосчиси Сергей Кузнецов вафот этди

Маданият-санъат

image
0:00
0:00
download

Кеча, 7 ноябрь куни “Ласковый май” гуруҳининг асосчиси ва “Белые розы” қўшиғи муаллифи Сергей Кузнецов 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда рус ОАВ хабар берди.

Бу гуруҳ мухлислари учун кутилмаган хабар бўлди дейиш мумкин. Сабаби Сергей Кузнецов 4-5 ноябрь кунлари Орск ва Оренбург шаҳарларида ижодий кеча уйиштирган ва “Ласковый май” гуруҳининг марҳум яккахон ижрочиси Юрий Шатуновни хотирлаган эди.

Хабарларда қайд этилишича, Сергей Кузнецов юрак хуружи оқибатида вафот этган. Ижодкорнинг яқинларига кўра Кузнецов узоқ йиллардан буён сурункали касалликлардан азият чекиб келган. Дафн маросими эса 13 ноябрь куни Оренбург шаҳрида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 23 июнь куни “Ласковый май” гуруҳининг солисти Юрий Шатунов юрак хуружи оқибатида вафот этган эди. 9 октябрь куни “Ласковый май” гуруҳининг мусиқачиси Михаил Афанасьев вафот этди.

Шунингдек, 80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошларида “Ласковый май” билан ҳамкорлик қилган яна тўрт нафар мусиқачиларнинг ҳам аллақачон вафот этиб кетган. Улардан – Михаил Сухомлинов 1993 йилда қотиллик қурбони бўлган, Арвид Юргайтис 2004 йилда вафот этган, Алексей Бурда 2012 йилда ўлик ҳолда топилган, Игорь Анисимов 2019 йилда пичоқ билан ўлдирилган.

Маълумот ўрнида, Сергей Кузнецов 1964 йилнинг 6 январь куни Оренбург вилоятининг Медногорск шаҳрида туғилган. У армиядан қайтгач, Оренбургдаги мактаб интернетида мусиқий тўгаракка раҳбарлик қилади ва 18 ёшли Вячеслав Пономарев билан биргаликда ўсмирлардан иборат “Ласковый май” мусиқий гуруҳига асос солади. Юрий Шатуновнинг гуруҳ яккахони бўлиши ҳам айнан Кузнецовнинг танлови бўлган ва гуруҳ 1986 йилдан ўзининг илк чиқишларини бошлаган. Гуруҳнинг энг машҳур таронаси “Белые розы”нинг мусиқаси ва матнини ҳам айнан Кузнецов ёзиб беради. Продюссер Андрей Разин гуруҳ аъзоларини Москвага таклиф этиши ортидан 1989 йилнинг баҳорида Сергей Андрей Разин “Ласковый май” гуруҳидаги фаолиятини якунлайди. У кейинги йилларда бир нечта мусиқий лойиҳаларга ҳам бошчилик қилган.

Улуғбек Худойберганов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг