Lactalis хавфли токсин сабабли Ўзбекистондан сут аралашмасини қайтариб олади

Жамият

image

Франциянинг йирик сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи Lactalis компанияси таркибида серулид токсини аниқланган Picot болалар аралашмасини 18 давлатдан, жумладан, Ўзбекистондан қайтариб олишга қарор қилди. Бу ҳақда “France 24” хабар берди.

Қайд этилишича, маҳсулотлар қуйидаги давлатларда савдодан олиб ташланади: Австралия, Чили, Хитой, Колумбия, Конго, Чехия, Эквадор, Франция, Грузия, Греция, Қувайт, Мадагаскар, Мексика, Монако, Испания, Перу, Тайван ва Ўзбекистон.

Серулид токсини чақалоқларда оғир озиқ-овқат заҳарланишига олиб келиши мумкин. Франция расмийларининг маълумотига кўра, ҳозирча ушбу аралашмани истеъмол қилгандан кейин болалар соғлиғи ёмонлашгани ҳақида шикоятлар тушмаган.

Қайд этиш жоиз, сўнгги ҳафталарда болалар учун сутли аралашмалар бозорида оммавий қайтариб олиш ҳолатлари кузатилмоқда. Ўтган ҳафтада Сингапур расмийлари Danone компаниясига тегишли Dumex бренди остидаги аралашмани савдодан олиб ташлаган. Бундан ташқари, Nestlé France компанияси таркибида серулид бўлиши эҳтимоли сабаб Guigoz ва Nidal болалар аралашмаларининг айрим партияларини ихтиёрий равишда қайтариб олганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Nestlé Ўзбекистонда ҳам болалар овқатининг бир нечта партиясини ихтиёрий равишда қайтариб олаётгани ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Lactalis Picot сут аралашмаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар