Nestle хавфли токсин сабаб Ўзбекистондаги болалар овқатининг айрим партияларини қайтариб олади

Жамият

image

“Nestle Food” Ўзбекистонда чекланган миқдордаги болалар овқатларини ихтиёрий равишда қайтариб олишини эълон қилди.

Маълум қилинишича, гап тез эрийдиган қуруқ сут ва нордон сутли аралашмалар, шунингдек, шифобахш парҳез таомларнинг аминокислоталари асосидаги қуруқ аралашмаси ҳақида кетмоқда. 

“Ушбу маҳсулотларни қайтариб олиш амалиёти эҳтиёт чораси сифатида амалга оширилади ва ташқи етказиб берувчидан хомашё (арахидон кислотаси) таркибида сереулид токсини мавжудлиги эҳтимолий хавфи аниқланганлиги сабабли Nestle томонидан амалга ошириладиган болалар озиқ-овқат маҳсулотларининг муайян туркумларини глобал ихтиёрий қайтариб олиш чораларининг бир қисмидир”, дейилади хабарда. 

Қайд этилишича, қайтариб олишнинг яна бир сабаби ташқи таъминотчи томонидан етказиб бериладиган арахидон кислотаси таркибидаги цереулид токсинининг эҳтимолий хавфи сабаб бўлган. Унинг организмга тушиши ўткир заҳарланишни келтириб чиқаради, асосий белгилари кўнгил айниши, қусиш ва қорин оғриғидир.

Маҳсулотни қайтариш қарори эҳтиёт чораси сифатида ва компаниянинг қатъий сифат ҳамда хавфсизлик протоколларига мувофиқ қабул қилинган. 

Белгиланган партиялардан маҳсулотларни сотиб олган истеъмолчилар уларни компаниянинг ижтимоий тармоқ саҳифаларида (Facebook, Instagram, Telegram) эълон қилинадиган тартибда қайтариб беришлари мумкин.

Қайта чақириб олиш Nestle томонидан Ўзбекистонда тақдим этилган бошқа партиялардан олинган маҳсулотларга ёки болалар овқатларига таъсир қилмайди.

Қайтариб олинадиган партиялар рўйхати:

  • NAN 1 OPTIPRO – 51490346AB, 51750346AA, 51900346AE, 51760346AA, 52180346AB, 52670346AE, 52680346AD, 51500346BA, 51910346BA партиялари;
  • NAN 2 OPTIPRO – 5172080622, 5206080621, 5298080624, 5205080661, 5206080661, 5289080661, 5290080661, 5204080611, 5205080611 партиялари;
  • NAN Kislomolochniy (0-12 oy) –51230017A1 партияси;
  • NAN Supreme (0-12 oy) – 52790742C1 партияси;
  • ALFARÉ Amino –51050017Y2, 51470017Y1, 52730017Y1 партияси.

Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Nestle Food

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг