Ла Лига. “Реал” мағлуб бўлди, “Барселона” тахтга қайтди

Спорт

image

Кеча, 8 март куни Ла Лига доирасида 27-тур учрашувидан ўрин олган "Бетис" - "Реал Мадрид" жамоалари ўртасида ўйин бўлиб ўтди.

Севильянинг "Бетис" жамоаси ўз уйида Мадриднинг "Реал" клубини қабул қилди. "Бенито Вильямарин" стадионида бўлиб ўтган учрашувда, майдон эгалари "Қироллик клуби"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди ва "Барселона"ни турнир жадвалида пешқадамга айлантирди.  

Ушбу учрашувда урилган голларга Сидней, Тельо ва Карим Бензема муаллифлик қилди. 

Маълумот ўрнида, кеча бўлиб ўтган учрашувда "Бетис" таркибида "Реал" дарвозасини ишғол қилган Кристиан Тельо 2012/2013 ва 2013/2014 йилги мавсумда Каталониянинг "Барселона" жамоасида фаолият олиб борган.

Ушбу турда Каталониянинг "Барселона" жамоаси ўз уйида "Реал Сосьедад"га қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Реал Мадрид Ла лига Бетис

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг