Кварц лампалари вирусларни ўлдириши мумкинми? Отабеков изоҳ берди
Жамият
−
26 Март 2020
13657Кварц лампаларининг вирусларни ўлдириши ҳақидаги турли маълумотлар мавжуд. Айни вақтда бунинг ҳақиқат ёки асоссиз эканини билиш фойдадан ҳоли бўлмайди. Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков кварц лампаларининг вирусга қарши фойдаси бўйича маълумот берди.
“Адабиётларда келтирилган маълумотларга кўра, кварц вирусларни ўлдириши мумкин. Коронавируснинг тожлари (корона) оқсилдан иборатлиги маълум, кварц лампасидан чиққан нур мазкур тожларга таъсир қилиб, вируснинг шиллиқ қават тўқималарига бирикиб олишига йўл қўймайди”, дейди Отабеков.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда мамлакатда 65 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor