Кварацхелия ЕЧЛдаги мағлубиятдан сўнг мухлисларга мурожаат қилди

Спорт

image

“Наполи” ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия Европа Чемпионлар лигаси чорак финалида “Милан”га қарши жавоб ўйинидан сўнг неаполликлар жамоаси мухлисларига мурожаат қилди.

“Кўзингиз ёшга тўлганини кўриш мен учун қийин. Чуқур афсусдаман. Ҳар сонияда сизнинг қўллаб-қувватлашингизни ҳис қилаётганимдан жуда миннатдорман! Мен барчангизни яхши кўраман ва ваъда бераман, биз кучлироқ бўлиб қайтамиз! Олдинда кўплаб ўйинлар бор, шунинг учун орзуларни ушалиши йўлида ҳаракатда давом этамиз”, деб ёзди Кварацхелия ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

“Наполи” — “Милан” баҳсининг 82-дақиқасида грузиялик футболчи пеналтидан унумли фойдалана олмади. 

“Милан” турнирнинг ярим финалига чиқди, Стефано Пиоли шогирдлари икки учрашув натижасига кўра “Наполи”дан кучлироқ бўлиб чиқди (2:1). “Милан” жамоасининг ярим финалдаги рақиби “Бенфика” — “Интер” учрашуви ғолиби бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Чемпионлар лигаси Хвича Кварацхелия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг