Кутилмаганда Пригожин Шойгунинг истеъфоси ҳақидаги талабидан воз кечгани маълум бўлди
Олам
−
27 Июнь 2023
25913Беларусь фуқароси Александр Лукашенко “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин музокаралар якунига кўра, ўзининг барча талаблари, жумладан, Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовнинг истеъфоси ҳақидаги талабидан воз кечганини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
“У менга “Александр Григоревич, мен Президентдан Шойгу ва Герасимовни беришини талаб қилмайман ва ҳатто улар билан учрашишни ҳам сўрамайман”, деди. Мен эса “Яхши, бу жуда яхши қадам. Бундай ҳолатда вазиятни таранглаштириб, имконсиз нарсани талаб қилишнинг ҳожати йўқ”, деб айтдим”, дейди Лукашенко.
У шунингдек, Пригожин Москвага томон ҳаракатини 24 июнь куни кечки соат бешда тўхтатганини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, Евгений Пригожин узоқ вақтдан буён Россия Мудофаа вазирлигини лаёқатсизлик ва коррупцияда айблаб келади. Пригожин, шунингдек, Сергей Шойгунинг буйруғи билан икки бор “Вагнер”ни йўқ қилишга уриниш содир бўлганини айтганди. Жорий йилнинг май ойида эса у Бахмутда жанг қилаётган “Вагнер” аскарларида қурол-яроғ ва ўқ-дори етишмовчилиги кузатилаётгани, Мудофаа вазирлиги эса атайин уларни таъминлаб бермаганини айтиб, Шойгу ва Герасимовни ҳақорат қилганди. Пригожиннинг исён кўтаришидан асосий мақсади ҳам айнан Шойгу ва Герасимовнинг истеъфога чиқишига эришиш эди. Александр Лукашенко воситачилигида ўтказилган дастлабки келишувда ҳам Россия томони Шойгуни истеъфога чиқаришга рози бўлганди. Беларусь фуқароси Александр Лукашенко бугунги нутқида Пригожинни талабларидан воз кечишга қандай қилиб кўндирганини очиқламаган. Аммо, Буюк Британия разведкаси маълумотларига кўра, унинг исённи тўхтатишига Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари “Вагнер” раҳбарларининг оиласига таҳдид қилгани сабаб бўлган.
LiveБарчаси
Путин Тўқаевга ҳам ҳамдардлик билдирди.
28 Декабрь