Кутилмаганда “Барселона” “Сити”дан Холандни тортиб олиши мумкин
Спорт
−
14 Сентябрь 2023
9214“Барселона” “Манчестер Сити” тўпурари Эрлинг Холанд трансфери устида ишлаяпти. Бу ҳақда “90min” хабар берди.
Манбага кўра, норвегиялик футболчи шартномасининг ўзига хос хусусиятлари туфайли 2025 йил ёзида унинг трансфер қиймати ҳозирги кунга нисбатан анча паст бўлади. Айнан шу ҳолатлар Каталония клубининг Холандга бўлган қизиқишини кескин оширган ва “Барселона” раҳбарияти мазкур имкониятдан унумли фойдаланиш ҳақида ўйламоқда.
Бироқ, “Манчестер Сити” ҳам ўзининг энг яхши ҳужумчисини сақлаб қолиш учун бор кучини сарфлашини маълум қилган. Клуб 23 ёшли форвард учун ҳафтасига 600 минг фунт маош кўрсатилган янги битим тайёрлаяпти.
Маълумот учун, 2025 йил ёзида Холанднинг ўтиш қиймати 175 миллион еврога тушиб кетади. Ҳозирда ҳужумчининг “Transfermarkt” порталидаги тахминий нархи 180 миллион евро этиб белгиланган. Норвегиялик жорий, 2023/2024 йилги мавсумда “шаҳарликлар” билан 4 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол ва 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Европада ортда қолган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.