Холанд футбол тарихида Роналдудан кейинги иккинчи футболчига айланди
Спорт
−
01 Сентябрь 2023
15028Кеча, 31 август куни UEFA 2022/2023 йилги мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш маросими ўтказилди, унда “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Холанд Европада ортда қолган мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилди.
Норвегиялик футболчи ўтган мавсумда “шаҳарликлар” номидан 53 ўйинда майдонга тушиб, 61 та голга муаллифлик қилди ва жамоа билан треблга эришди. Айтиш жоиз, мазкур соврин учун, шунингдек, “Интер Майами” (ПСЖ) футболчиси Лионель Месси ҳамда “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне даъвогар бўлиб турган эди.
Шунингдек, Холанд ўтган мавсумда Англия футбол журналистлари ассоциацияси (FWА) ва Профессионал футболчилар ассоциацияси (PFА) томонидан ҳам энг яхши деб тан олинган. Бу натижа орқали 23 ёшли форвард дунё футболида Криштиану Роналду томонидан қайд этилган натижани такрорлади. Португалиялик 38 ёшли ҳужумчи 2007/2008 йилги мавсумда айнан UEFA, FWA ва PFA томонидан йилнинг энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилган. Шу билан бирга, Роналду ўша мавсумда “Олтин тўп”га ҳам эга чиққан эди.
Аҳамиятлиси, норвегиялик ярим ҳимоячи 2022/2023 йилги мавсумдаги “Олтин тўп” соврини учун ҳам асосий даъвогар ҳисобланади.
LiveБарчаси