Кушербоев янги лавозими ҳақида фикр билдирди
Жамият
−
02 Февраль 2023
34534Аввал хабар берганимиздек, Собиқ депутат Расул Кушербоев Табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. Жамоатчилик фаоли ўзининг Telegram-каналида янги лавозими ҳақида фикр билдирар экан, табиатни асраш йўлида ўйлаб юрган кўплаб режаларни амалга оширишга ҳаракат қилишини таъкидлаган.
“Табиат ресурслари вазирига маслаҳатчи сифатида фаолиятимни давом эттирадиган бўлдим. Энди она табиатни асраш йўлида мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун ўйлаб юрган кўплаб режаларни амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрамиз. Энг муҳими жамоатчиликдан, одамлардан узилиш бўлмайди. Бундан буён ҳам мамлакат ривожи, келажаги, тақдири йўлидаги масалаларда фаол иштирок этишдан тўхтамайман. Асосий ишлар ҳали олдинда”, деб ёзади Кушербоев.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 23 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев депутатлик фаолиятини ўз хоҳиши билан якунлашини маълум қилганди. Марказий сайлов комиссиясининг 2022 йил 26 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида Расул Кушербоевнинг ваколатини тугатиш бўйича қарор бир овоздан маъқулланганди.
LiveБарчаси