Расул Кушербоев лавозимга тайинланди
Жамият
−
01 Февраль 2023
80331Собиқ депутат Расул Кушербоев табиат ресурслари вазирининг маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Ушбу маълумотни унинг ўзи QALAMPIR.UZ’га тасдиқлади.
Маълумот учун, Табиат ресурслари вазирлиги 2022 йилнинг декабрь ойи сўнггида Экология қўмитаси негизида қайта ташкил этилган эди. Президент Шавкат Мирзиёев собиқ Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуқаҳҳорович Абдуҳакимовни Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазири лавозимига тайинлаган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Расул Кушербоев парламентда унинг фикри эшитилмагани учун депутатликдан кетишга қарор қилганди.
Кейинроқ унинг Тошкент шаҳрига ҳоким бўлиши ҳақида миш-мишлар тарқаганди ҳам. Бироқ унинг ўзи муносабат билдириб, ноқонуний топшириқлар бериб, ноқонуний ишлар бажариладиган жойда ишлашни истамаслигини, агар ҳокимиятларда фақат қонуний, виждонли ва тўғри маънода бир гуруҳ шахсларнинг эмас, одамларнинг, халқнинг манфаати йўлида ишлашга имкон берадиган шароит бўлсагина ҳоким бўлишга розилик беришини маълум қилган.
LiveБарчаси