Расман: Кушербоевнинг депутатлик ваколати тугатилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоевнинг ваколати тугатилди. Марказий сайлов комиссиясининг бугун, 26 декабрь куни бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида Марказий сайлов комиссияси ваколатларига тааллуқли масалалар кўриб чиқилди.

Мажлисда қайд этилишича, 95-Чиноз сайлов округида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал—демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган Расул Кушербоев ўз ваколатларини зиммасидан соқит қилиш бўйича ёзма ариза берган. У ўз аризасида депутатликдан кетиш сабабини кўрсатмаган.

Расул Кушербоевнинг ваколатини тугатиш бўйича қарор бир овоздан маъқулланди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ депутат Расул Кушербоевнинг депутатликдан кетаётгани, Дониёр Ғаниевнинг эса унинг кетишини қўллаб-қувватламаслиги ҳақида хабар қилган эдик.

Айни вақтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бошқа аъзолари, спикер Нурдинжон Исмоилов, Қўмита раислари, спикер ўринбосарлари, Кушербоевга сўз бермаган Иноятов ва ЎзЛиДеП раиси Актам Хаитов ҳам чуқур сукутда. Парламентдан Кушербоевнинг кетишига ва у қўйган масалаларга нисбатан муносабат бўлаётгани йўқ. 


Мақола муаллифи

Теглар

Расул Кушербоев

Баҳолаганлар

1093

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг