Куртуанинг жароҳати жиддий бўлиши мумкин
Спорт
−
19 Март 794 1 дақиқа
Испаниянинг “Реал Мадрид” клуби дарвозабони Тибо Куртуа ўнг оёғидаги мушак йиртилиши сабаб бир неча ҳафта майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.
Бельгиялик посбон Чемпионлар лигаси 1/8 финалида “Манчестер Сити”га қарши ўйинда (2:1) жароҳат сабаб танаффусдан сўнг Андрей Лунин билан алмаштирилган эди.
Маълум қилинишича, 33 ёшли футболчи ўйин олдидан қизиш машқлари вақтида ўнг оёғидаги мушакни чўзиб олган ва шу сабаб баҳсни давом эттира олмаган.
Ўйиндан сўнг Куртуага бир кунлик дам берилган ва унга дастлабки ташхис қўйилган. Унинг майдонга қайтиш муддати жароҳат даражасига боғлиқ бўлади. Агар жароҳат жиддий бўлса, дарвозабон “Атлетико Мадрид”га қарши дербини ўтказиб юбориши, шунингдек, Чемпионлар лигаси чорак финалида “Бавария”га қарши ҳар иккала учрашувда ҳам майдонга туша олмаслиги мумкин.
Маълумот учун, Куртуа жорий мавсумда барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 39 та гол ўтказиб юборган ва 15 та учрашувда дарвозасини дахлсиз сақлаб қолган.
Айни пайтда “Реал Мадрид” Ла Лига турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинини жорий йилнинг 22 март куни “Атлетико Мадрид”га қарши ўтказади.
Live
Барчаси