Курс UZS

USD

12 938.11

18.11

EUR

14 076.66

-25.52

RUB

149.99

0.47

Куртуа ўз вақтида нега МЮга ўтмаганини изоҳлади

Спорт

image

Бельгия терма жамоаси ва “Реал” дарвозабони Тибо Куртуа болалигида “Манчестер Юнайтед” мухлислик қилган, лекин МЮда ўйнаш имкониятидан фойдаланмаган. Бу ҳақда посбон Рио Фердинанднинг YouTube каналидаги подкастда айтди.

“Менга Эдвин ван дер Сар ва Икер Касильяснинг ўйини ёқарди. Шу сабабдан ҳам доим “Реал” ва “Манчестер Юнайтед” ўйинларини кузатиб борганман. Мен Эдвиннинг ўйинларини ёшим каттароқ бўлганда ҳам кузатардим ва ундан нималарнидир ўрганишга ҳаракат қилардим. МЮ Давид де Хеа билан шартнома имзолади ва бу менинг йўлимни бироз ўзгартирди. “Генк”да яхши ўйнай бошлаган пайтларим, “Тоттенхэм”, “Челси” ва бошқа мамлакатлар клублари менга қизиқиш билдирди. Ўша пайтда “Челси” мен учун энг яхши узоқ муддатли лойиҳа эди ва Девид “Манчестер Юнайтед”га ўтгандан сўнг мен учун “Атлетико”га ўтиш имконияти очилди”, дейди Куртуа.

Маълумот учун, 32 ёшли Куртуа фаолияти давомида “Генк”, “Челси” ва “Реал”да ўйнаган, шунингдек, “Атлетико”да 3 йил ижарада тўп тепган.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Манчестер Юнайтед Тибо Куртуа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг