Кураш. Артём Штурбабин Осиё ўйинлари чемпиони бўлди
Спорт
−
30 Сентябрь 2023
3422Артём Штурбабин Ханчжоуда бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг кураш дастури бўйича Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 8-олтин медални келтирди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ журналисти Шахзод Шукуров хабар берди.
Маълум қилинишича, -66 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Артём Штурбабин чемпионликни қўлга киритган. У финалда эронлик Мажид Бариманлоуни доғда қолдириб, мусобақа олтин медалига эга чиққан.
Шунингдек, -52 кг вазн тоифасининг финал беллашуви якунланди. Аҳамиятлиси унда Ўзбекистон терма жамоасининг икки нафар вакили ўзаро тўқнаш келди. Баҳс Ҳилола Ортиқбоеванинг ғалабаси билан якунланди. Ситора Элмуродова эса мусобақанинг кумуш медалига сазовор бўлди.
LiveБарчаси