Купер ҳам нолишни бошлади

Спорт

image

Бироз аввал ЎФА биносида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ўтказилди. 

Анжуманда мураббий терма жамоанинг Хитойда бўлиб ўтадиган йиғини борасида сўз юритар экан, йиғин учун жуда ҳам қисқа вақт ажратилаганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Аргентиналик мутахассиснинг фикрича 8 кун ичида нимагадир эришиш ёки ниманидир синовдан ўтказишнинг иложи йўқ. 

“Мен қўл остимда мавжуд бўлган таркиб билан натижа кўрсатишим зарур. Қандайдир синовларни ўтказиш учун вақт жуда кам. Сиз мени кам вақт деганим учун баҳона излаётганга чиқараяпсиз. Лекин терма жамоа учун ҳам кўпроқ вақт бўлиши керак. Ҳар хил клублардан келган футболчилардан икки ёки уч кунда бирдан жамоа тузиб бўлмайди”, дея фикр билдирди Купер матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, 18 мартдан 25 мартгача Ўзбекистон миллий терма жамоаси Хитойда йиғин ўтказади. Йиғин давомида илк ўйин 22 март куни Уругвай терма жамоасига қарши ўтказилади. Бироз олдин Хитойга борадиган таркиб тўлиқ эълон қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эктор Купер Ўзбекистон миллий терма жамоаси

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг