Кун охирида яна 117 кишида коронавирус аниқланди

Жамият

image

Бугун, 9 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 117 нафарга ортиб, 11564 нафарни ташкил этмоқда.
 
Янги касалланиш ҳолатлари:

- 49 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида;

- 42 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида;

- 15 нафари Наманган вилоятида (шундан 9 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 6 нафари аҳоли орасида);

- 7 нафари Тошент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларда;

- 2 нафари Фарғона вилоятида; 

- Сурхондарё ва Бухоро вилоятида эса 1 нафардан аҳоли орасида аниқланган.
 
Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 203 нафар, Самарқанд вилоятида 15 нафар, Наманган вилоятида 5 нафар, Бухоро вилоятида 4 нафар, жами 227 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб мамлакатда 7287 (+227) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (63 фоиз) соғайган.
 
Ҳозирда 4226 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон

Баҳолаганлар

224

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг