Кўмир учун ажратилган 452 млн сўмни “еб юборган”лар ушланди
3-саҳифа
−
20 Декабрь 2023
4949Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тахиатош туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда бир нечта ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни ўзлаштирган компаниялар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Билдирилишича, “U.E.” МЧЖ масъул шахслари давлат хусусий шерикчилик битимига асосан тумандаги 49 та объектни кўмир билан узлуксиз таъминлаш учун ажратилган 452,3 миллион сўмни талон-торож қилган.
Шунингдек, “Кўмир таъминот” МЧЖнинг Шаҳрихон кўмир омбори масъул шахслари аҳолига имтиёзли нархда 612,3 тонна кўмир сотилганлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни расмийлаштириб, ушбу кўмирни бозор нархида бошқа шахсларга сотиб юборгани аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Фарғонада аҳоли учун ажратилган 774 млн сўмлик кўмир “жойини топиб кетганди”.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь