Кудерметова “Ролан Гаррос”даги иштирокини якунлади
Спорт
−
23 Май 1347 1 дақиқа
Кеча, 22 май куни теннис бўйича “Катта дубулға” таснифига кирувчи “Ролан Гаррос” турнири саралашининг 3-босқичи бўлиб ўтди. Унда ўзбекистонлик Полина Кудерметова хитойлик Сиюй Ванга икки сетда 3/6 3/6 ҳисобида мағлубият бўлди ва турнир билан хайрлашди.
Эртага, 24 май куни бошланадиган “Ролан Гаррос” турнирининг асосий давра баҳсларига қуръа ташланди. Асосий даврада Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова (89) иштирок этади.
Қуръага кўра, Раҳимовага илк даврада жаҳон тасниф жадвалида 33-поғонани эгаллаб турган руминиялик Жаклин Кристиан рақиблик қилади. Ушбу баҳс жорий йилнинг 25 май санасига белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ турнирнинг саралаш баҳслари иккинчи даврасида кортга чиққан ўзбекистонлик теннисчи Мария Тимофеева аргентиналик Мария Карлега имкониятни қўлдан бой бериб, турнирдаги иштирокини якунлаганди.

Live
Барчаси