Кучли шамол вақтида Москвадан учган самолёт Тошкентда қўнолмади
Жамият
−
08 Июнь 2019 9050 1 дақиқа
Бугун, 8 июнь куни Москвадан Тошкентга учган “Аэрофлот” компаниясининг самолёти кучли шамол сабабли аэропортга қўна олмади. Бу ҳақда Россия ОАВ хабар берди.
Самолёт кучли шамол сабаб Тошкент халқаро аэропортига қўна олмай, Бишкекдаги захира аэродромга учиб кетган.
“Тошкент аэропорти самолётни қабул қилишга тайёр эди, бироқ экипаж кучли шамол шароитида қўнишни амалга оширмасликка қарор қилди, шу сабабдан Бишкекга учиб кетди”,
Таъкидлаш жоизки, Тошкентда кундузи кучли шамол кузатилди. Шамол тезлиги сониясига 22 метр тезликка етгани қайд этилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь