Крооснинг “Реал”даги охирги ўйини қачон ўтказилади?

Спорт

−

image

Аввалроқ, германиялик футболчи Тони Кроос Европа чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлаши хабар қилинганди. 

Ярим ҳимоячи Тони Крооснинг “Реал” сафидаги сўнгги ўйини Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши 2023/2024 йилги Европа Чемпионлар лигаси финали бўлади. 

34 ёшли Кроос жорий мавсумда барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, “Реал” ва “Боруссия” ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси финали 1 июнь куни бўлиб ўтади. Баҳсга Лондондаги “Уэмбли” стадиони мезбонлик қилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг