Крооснинг “Реал”даги охирги ўйини қачон ўтказилади?

Sport

image

Аввалроқ, германиялик футболчи Тони Кроос Европа чемпионатидан сўнг фаолиятини якунлаши хабар қилинганди

Ярим ҳимоячи Тони Крооснинг “Реал” сафидаги сўнгги ўйини Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши 2023/2024 йилги Европа Чемпионлар лигаси финали бўлади. 

34 ёшли Кроос жорий мавсумда барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 8 та голли узатмага муаллифлик қилди. “Transfermarkt” порталида берилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 12 миллион еврони ташкил қилади.

Маълумот учун, “Реал” ва “Боруссия” ўртасидаги Европа Чемпионлар лигаси финали 1 июнь куни бўлиб ўтади. Баҳсга Лондондаги “Уэмбли” стадиони мезбонлик қилади.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends