Кроос янги футбол клубга асос солмоқчи

Спорт

image

“Реал” ва Германия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос Мадридда янги футбол клуби очишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Marca” хабар берди.

Манбага кўра, клуб футболчи – Тони Кроос номи билан аталади. Тони болалигидан ўз шахсий клуби бўлишини орзу қилган. Кроос сўнгги бир неча ҳафта ичида Мадрид футбол федерацияси ва Энсинас де Боадилла спорт клуби расмийлари билан музокаралар олиб борди.

Қайд этиш жоиз, Крооснинг профессионал фаолиятидаги сўнгги учрашуви 2024 йилги Европа чемпионатида бўлиб ўтди. Мусобақанинг чорак финалида Германия терма жамоаси Испания терма жамоаси билан тўқнаш келди. Баҳсда “Бундестеам” 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Маълумот учун, ярим ҳимоячи клубдаги фаолияти давомида 754 ўйин ўтказиб (73 гол ва 166 голли узатма) 33 та совринни қўлга киритган. Кроос Германия терма жамоаси сафида 113 та учрашувда иштирок этган (17 гол ва 21 голли узатма). Германиялик ярим ҳимоячи 2014 йилда жаҳон чемпиони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Реал Тони Кроос

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made