Криптовалюталар билан савдо қилиш қоидалари белгиланди
Жамият
−
20 Август 2022
11127Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг жорий йил 15 августдаги буйруғи билан Крипто-биржада крипто-активлар савдоларини амалга ошириш қоидалари тасдиқланди.
Низомда қуйидагилар белгиланган:
• мижозлар билан муносабатларни ўрнатиш тартиби;
• крипто-активлар савдоларини ташкил этиш тартиби;
• мижозлар билан воситачилик муносабатлари асосида битимлар тузиш тартиби;
• крипто-биржада ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш тартиби;
• клиринг хизмати кўрсатишни тўхтатиш.
Крипто-биржа мижозларининг пул маблағлари ва крипто-активлари крипто-биржанинг пул маблағлари ва крипто-активларидан алоҳида ҳисобга олинади ва сақланади. Савдолар иштирокчилари мажбурий идентификациядан ўтказилганидан сўнг уларга крипто-биржа электрон платформаси орқали операцияларни амалга оширишга рухсат берилади.
Крипто-биржа крипто-активлар савдолари билан боғлиқ битимлар устидан доимий назоратни амалга оширади. Крипто-биржа томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларнинг бузилганлиги аниқланганда, уларни тўхтатиш ҳамда келгусида қайтарилмаслиги бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Ўзбекистон резидентлари крипто-биржанинг электрон платформасида:
• крипто-активлар билан крипто-биржада крипто-активлар савдоларининг барча турларини миллий валютада, жумладан крипто-активларни тўғридан-тўғри савдолар майдончасида сотиш ва сотиб олишга қаратилган битимларни амалга ошириш;
• Ўзбекистон норезидентлари билан фақатгина крипто-активларни сотишга доир операцияларни хорижий валютада амалга ошириш ҳуқуқига эга;
• сотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ҳуқуқига эга ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилиги ҳисобланади.
Ўзбекистон резидентлари томонидан ўзаро ўзгармас токенларни хорижий крипто-биржалар ва платформаларда айирбошланганлиги натижасида қабул қилинган крипто-активлар ўрнатилган тартибда Ўзбекистон ҳудудида рўйхатдан ўтган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерларининг электрон платформаларида сотилади.
Крипто-биржаларда барқарор токенларни чиқариш ва чиқаришни рўйхатга олиш, токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш мақсадида таъминланмаган токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва муомалага киритиш тақиқланади. Крипто-биржа мижозлар билан муносабатларни шартнома асосида ўрнатади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь