Крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланган талаба йигит 10 суткага қамалди

3-саҳифа

image

Тошкентда 25 ёшли талаба йигит телефон ва пластик картадан крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғуллангани учун 10 суткага қамалди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ ўрганган суд қарорида сўз боради.

Маълум бўлишича, 1999 йилда Навоий вилоятида туғилган йигит ўзига тегишли телефон ва пластик картадан крипто-активларнинг ноқонуний фаолияти билан шуғулланилгани аниқланган.

Бугун, 12 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида йигит университетда битирувчи курс талабаси эканини, 2023 йил октябрь ойидан бошлаб махсус платформада ўзининг номига расмийлаштирилган аккaунтидан фойдаланиб, крипто-активлар сотиб келгaнини, бунинг ноқонуний эканлигини билмаганлигини маълум қилиб, енгиллик беришни сўраган.

Суд қарорига кўра, йигит Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1554-моддасининг (Крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этганликда айбли деб топилган ва унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Шунингдек, судланувчи ҳисобидан қамоқни ҳар бир куни учун қабул қилиш муассасаси фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи, яъни 510.000 сўм ундирилиши белгиланган.

Бундан ташқари, ашёвий далил сифатида олинган бир дона телефон аппарати ва банк пластик картаси тегишли тартибда йўқ қилиниши белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент жиноят Крипто-актив

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made