Кремль руслар ЕИ остонасига қадам босолмай қолиши эҳтимолига баҳо берди

Олам

image

Россияликларга Шенген визасини бериш тўхтатиб қўйилишини инкор этиб бўлмайди. Шундай бўлса, Москва мутлақо жавоб чорасини кўради. Бу ҳақда РФ Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Соғлом фикр тушунчасига мос келмайдиган мана шундай ҳиссий характердаги ҳаракатларни инкор этмаймиз. Шу муносабат билан, ҳа, эҳтимол, бундай хавфни истисно қилиб бўлмайди. Бу жуда ёмон бўларди ва яна қайтараман, табиийки, бу Москванинг жавоб реакциясига сабаб бўлади”, деган Песков.

Шу билан бирга, Кремль вакили Ғарб давлатлари Россияга босим ўтказиши мумкин бўлган чора-тадбирлар арсеналини тугатаётганини таъкидлаган.

“Европа Иттифоқи ва Шимолий Америка давлатлари бизга нисбатан аксилроссия ва нодўстона чоралар кўришда том маънода рақобатлашаётганини кўряпмиз. Шунингдек, улар бизга босим ўтказишга ва уларнинг фикрича ўз позициямизни ўзгартиришга мажбур қилишга қодир бўлган чора-тадбирлар арсеналини тугатаётганини ҳам кўряпмиз, бу нотўғри ҳукм”, деган у.

Песков, шунингдек, Ғарб “борган сари мантиқсиз, асоссиз ва тушунтириш қийин қарорлар қабул қилаётганини” қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, Россия ТИВ консуллик департаменти директори Иван Волинкин Ғарб давлатлари россияликларг Шенген визасини беришни тўхтатиб қўйиши мумкинлигини истисно қилмаганди. У Россияда жойлашган Латвия, Литва, Польша, Чехия ва Эстония консуллик муассасаларида россияликларга Шенген визасини беришни деярли тўхтатиб қўйганини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шенген визаси

Баҳолаганлар

301

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made