Россия Украинадаги урушда Шимолий Корея ракеталаридан фойдалангани тасдиқланди
Олам
−
30 Апрель
6388БМТ экспертлари жорий йилнинг 2 январь куни Харьковга зарба беришда қўлланилган ракета қолдиқларини ўрганиб чиқиб, у КХДРда ишлаб чиқарилганини аниқлади. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, "Reuters" ахборот агентлиги хабар берди.
"Гап "Хвасон-11" серияли баллистик ракетаси ҳақида кетмоқда", дейилади экспертлар томонидан тайёрланган 32 саҳифалик ҳисоботда.
Ҳисобот муаллифларининг мустақил манбалари ракета айнан ким томонидан қайси манзилдан учирилгани ҳақида маълумот ололмади. Бироқ Украина томонидан тақдим этилган ракетанинг парвоз йўли ҳақидаги маълумотлар "у Россия Федерацияси ҳудудидан учирилганини тасдиқлайди".
"Бу Россиянинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан 2006 йилда Шимолий Кореяга нисбатан жорий этилган санкциялар бузилаётганини билдиради", дейилади хабарда.
Аввалроқ ҳам Ғарб оммавий ахборот воситалари Россия КХДР билан ҳарбий ҳамкорликни кенгайтириб, Украинадаги жанговар зонада фойдаланиш учун Шимолий Корея снарядлари ва ракеталарини сотиб олаётгани ҳақида бир неча бор ёзган.
АҚШ ҳарбийларининг таъкидлашича, Россия қўшинларини ракета билан таъминлаш орқали Шимолий Корея қуролларини жанговар шароитларда синаб кўриш имкониятига эга бўлмоқда.
Маълумот учун, КХДР "Хвасон-11" қаттиқ ёқилғида ишлайдиган тактик баллистик ракетасининг илк синовларини 2019 йилда ўтказганди.
LiveБарчаси