Руслар ЕИга қадам босолмайдиган бўлиб қолиши мумкин
Олам
−
26 Июль 2022
12764Россия Ғарбнинг хатти-ҳаракатларини ҳисобга олган ҳолда, мамлакат фуқароларига Шенген визаси берилмаслиги сценарийсини истисно қилмайди. Бу ҳақда Россия ТИВ консуллик департаменти директори Иван Волинкин ТАССга берган интервьюсида айтиб ўтди.
“Вазирлик россияликларга Шенген визаларини беришни тўхтатиш учун Европадан келаётган чақириқларни диққат билан қайд этмоқда. Ушбу баёнотларнинг аксарияти жирканч сиёсатчилар ёки жамоат арбоблари – русофоблар томонидан айтиляпти ва биз уларни шунга мос равишда қабул қиляпмиз”, деган дипломат.
Шу билан бирга, у Россияда жойлашган Латвия, Литва, Польша, Чехия ва Эстония консуллик муассасаларида Россия фуқаролари учун виза расмийлаштируви деярли тўлиқ тўхтатилганини қўшимча қилган.
“Шенген келишувига аъзо бошқа давлатлар билан консуллик алоқалари тубдан ёмонлашган тақдирда, ҳатто имконсиз бўлиб кўринган сценарийларни ҳам инкор этиб бўлмайди”, деган Волинкин.
Россия ТИВ департаменти раҳбарининг таъкидлашича, Москва РФ ва Европа фуқароларининг ўзаро саёҳатлари имкониятларини сақлаб қолишни қўллаб-қувватлашда давом этмоқда ҳамда Европа Иттифоқининг прагматизми ва соғлом фикрлашига умид қилмоқда.
“Аммо биз россияликларга Шенген визаларини беришни тўлиқ тўхтатиш ҳақидаги фаразий вазият ҳақиқатга айланаётганини тасаввур қилсак ҳам, биз Европанинг алоҳида давлатлари билан икки томонлама асосда виза бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятига ишонишимиз мумкин”, дея хулоса қилган у.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь