Кремль Путинни ҳақоратлаган Байденга жавоб қайтарди
Олам
−
18 Март 2022
36653Кремль Россия Президенти Владимир Путинни диктатор ва ҳақиқий бандит деб атаган АҚШ Президенти Жо Байденга нисбатан кескин муносабат билдирмайди. Бу ҳақда РФ Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Биз аллақачон Президент Путинга нисбатан шахсий ҳақорат бўлган баёнотларни эшитяпмиз ва кўряпмиз. Жаноб Байденнинг бундай асабийлигини, унинг чарчаши, баъзан унутувчанлиги охир-оқибат тажовузкор баёнотларга олиб келишини ҳисобга олсак, биз тажовузкорликни келтириб чиқармаслик учун ҳеч қандай кескин баҳо бермаймиз”, деган Песков.
Кеча, 17 март куни Жо Байден Владимир Путинни “қонли диктатор ва Украина халқига қарши ахлоқсиз уруш олиб бораётган энг ҳақиқий бандит” деб атади. Бундан олдин, 16 март куни АҚШ Президенти Россия етакчисини ҳарбий жиноятчига чиқарганди.
Бир йил олдин, 2021 йил 17 март куни Байден Путинни “қотил” деб ҳисоблаши ҳақидаги саволга ижобий жавоб берган эди. Путиннинг ўзи бу ҳақда изоҳ берар экан, болалар боғчаси қофиясидан иқтибос келтирган "ким масхара қилса, ўзи шундай аталади". Кейинчалик у Байден билан эпизод ҳақида гаплашганини ва президентнинг тушунтиришидан мамнунлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, 16 март куни АҚШ Конгрессининг Сенати РФ Президенти Владимир Путинни ҳарбий жиноятчи сифатида тан олувчи резолюцияни қабул қилди.
LiveБарчаси