Кремль Лондонга жавоб берди
Олам
−
31 Январь 2022
20505Аввалроқ, Буюк Британия рус олигархларининг мамлакатдаги мулкларига санкция қўйишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эдик. Расмий Москва Лондоннинг бу баёнотини беэътибор қолдирмади.
Кремль Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Лиз Трасснинг Россия компанияларига янги санкциялар қўллаш ҳақидаги баёнотини бизнесга ҳужум деб баҳоламоқда. Россия Президентининг Матбуот котиби Дмитрий Песков баёнотни изоҳлаб, "ҳамма нарсани ўз номи билан аташга" чақирди.
“Санкциялар - бу қонуний ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши қарори билан расмийлаштирилган нарса. Бу ҳолатда гап бизнесга яширин ҳужум ҳақида кетмоқда”, дея таъкидлаган матбуот котиби.
Унинг сўзларига кўра, Россия Лондон айтганидек рус бизнесига қарши чекловлар қўлласа, Москва ҳам муносиб жавоб беради.
“Биргина давлатнинг Россия бизнесига ҳужуми, албатта, жавоб чораларини назарда тутади ва бу чоралар фақат ўз манфаатларимизни ҳисобга олган ҳолда, керак бўлса, ўз манфаатларимиздан келиб чиққан ҳолда шакллантирилади”, деган Песков.
Маълумот учун, Буюк Британия “Кремлни қизиқтирган ҳар қандай компания”га қарши чеклов чораларини кўриш режаларини очиқлади. Лондон “Путинга яқин” бизнес элита ва “Россия режими манфаатларини илгари сурувчи” корхоналар санкциялардан “яширина олмаслигини” таъкидлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь