Кремль ХЖСнинг Шойгу ва Герасимовни ҳибсга олиш ордерига изоҳ берди

Олам

image

Россия Халқаро жиноий суд юрисдикциясини тан олмайди, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби, собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Бош штаб бошлиғи Валерий Герасимовни ҳибсга олиш ордерини бемаънилик деб атади. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Биз ушбу суднинг юрисдикциясини тан олмаймиз, биз низом аъзолари эмасмиз, биз бу буйруқларни тан олмаймиз. Биз уларни худди давлат раҳбари, болалар омбудсмани билан боғлиқ бўлган сўнгги икки буйруқ каби бемаъни деб ҳисоблаймиз”, дейди у.

Маълумот учун, 2023 йилнинг 17 мартида ХЖС Россия Президенти Владимир Путин ва болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловани “болаларни Украинадан ноқонуний олиб чиқиш” айби билан ҳибсга олишга ордер берди. Россия айбловларни рад этиб, болаларни ўққа тутилган хавфли зоналардан олиб чиқаётганини тушунтирди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 25 июнь куни ХЖС собиқ мудофаа вазири, Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Сергей Шойгу ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди. Сабаблар орасида суд Украинадаги энергетика объектларига ҳужумларни кўрсатди.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сергей Шойгу Халқаро жиноий суд Валерий Герасимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг