ХЖС Шойгу ва Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди

Олам

image

Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) дастлабки тергов палатаси Россия собиқ мудофаа вазири Сергей Шойгу ва Россия Қуролли кучлари Бош штаби раҳбари Валерий Герасимовни ҳибсга олишга ордер берди. Бу ҳақда инстанция сайтида хабар берилди.

“2024 йил 24 июнь куни Халқаро жиноий суднинг иккинчи судгача бўлган палатаси Украинадаги вазиятдан келиб чиқиб, 2022 йил 10 октябрдан камида 2023 йил 9 мартгача бўлган даврида содир этилган халқаро жиноятларда айбланиб, икки шахсни – Сергей Кужугетович Шойгу ва Валерий Василевич Герасимовни ҳибсга олиш учун ордер берди", дейилади хабарда.

Маълумот учун, ХЖС ўтган йили Россия Президенти Владимир Путин ва болалар ҳуқуқлари бўйича комиссари Мария Львова-Беловани украиналик болаларни ноқонуний равишда депортация қилганликда айблаб, ҳибсга олиш учун ордер берган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергей Шойгу Халқаро жиноий суд Валерий Герасимов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг