Кот-д’Ивуарда сув тошқинлари оқибатида 59 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Кот-д’Ивуарда кучли ёғингарчиликлар келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 59 нафарга етди. Бу ҳақда ҳукумат вакили Амаду Кулибали Вазирлар маҳкамасининг йиғилишидан сўнг маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда ва расмийлар қурбонлар сони яна ортишидан хавотир билдирмоқда.

Кучли ёмғирлар оқибатида қатор аҳоли пунктлари ва йўллар сув остида қолган, айрим уйлар вайрон бўлган, транспорт ҳаракати ва электр таъминотида узилишлар юзага келган. Минглаб одамлар хавфсиз ҳудудларга кўчирилган бўлиб, маҳаллий ҳокимият аҳолини эҳтиёт чораларига қатъий амал қилишга чақирмоқда.

Маълумотларга кўра, Ғарбий Африканинг бошқа давлатлари ҳам табиий офатдан жабр кўрмоқда. Хусусан, қўшни Ганада ҳам кучли ёмғирлар катта тошқинларни келтириб чиқарган. Мамлакатнинг катта қисми, жумладан пойтахт Аккра сув остида қолиши оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлган.

Мутахассислар Ғарбий Африкада ёмғирлар мавсуми давом этаётгани сабабли яқин кунларда ҳам янги сув тошқинлари хавфи юқори бўлиб қолаётганини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари сабабли 22 киши ҳалок бўлиб, яна 20 нафар маҳаллий аҳоли бедарак йўқолгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг