Коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги ўчоғи пайдо бўлди
Олам
−
23 Май 2020
53726Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) расмийлари Жанубий Америка коронавирус инфекцияси тарқалишининг янги маркази эканлигини маълум қилишди.
РИА Новости хабарига кўра, бу ҳақда ЖССТнинг фавқулодда соғлиқни сақлаш дастури директори Майкл Райан маълум қилди. У Женевада бўлиб ўтган брифингда Бразилияда юз минглаб касаллар мавжудлигини ва уларнинг аксарияти Сан-Паулуда эканлигини гапириб ўтди.
"Жанубий Америка коронавирус инфекциянинг янги марказига айланди. Кўряпмизки, ушбу қитъанинг кўп мамлакатларида юқумли касалликлар сони ортмоқда", деди Райан.
Айни пайтда Бразилияда COVID-19 инфекциясининг аниқланган одамлар сони 330 мингдан ошди.
Маҳаллий ҳокимиятларнинг маълум қилишича, ҳар куни 20 мингдан ортиқ янги юқтириш ҳолати ва мингдан ортиқ ўлим қайд этилмоқда.