Космосга учирилган ракетани яшин урди

Олам

image

Бугун, 27 май куни Москва вақти билан 9:23 да Плесецк космодромидан старт олган “Союз-2.1б” ракетасини яшин урди. “Роскосмос” Давлат корпорацияси бош директори  Дмитрий Рогозин ракетани яшин уриши тасвирланган видеони Twitter’даги саҳифасида жойлади.

Ҳодиса ташувчи ракета старт олганидан 10 сония ўтиб содир бўлган. Аммо миссия бажарилишига ҳалал бермаган.

“Ишга тушириш одатий тартибда ўтди. Об-ҳаво бизга баҳона эмас, биз ҳар қандай шароитга чидамли жангчилармиз. Бу яшин бизнинг космик ракета қуролимизга зарар етказолмаслигини исботлади”, деган Плесецк космодроми бошлиғи генерал-майор Николай Нестечук.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия ракета

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг