Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган стратегия ишлаб чиқилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 19 декабрь куни Тошкент шаҳридаги Конгресс марказида Коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимида иштирок этди. Унда Шавкат Мирзиёев Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегия ишлаб чиқиб, ҳаётга татбиқ этиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди. 

Тадбирда мукофот асосчиси – Қатар Амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари, 40 дан зиёд мамлакат делегациялари, шу жумладан ушбу халқаро мукофот совриндорлари қатнашган.

Давлат раҳбари форум иштирокчиларини қутлар экан, Қатар Амири ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармасига тадбирни Ўзбекистонда ўтказиш таклифи учун миннатдорлик билдириб, Қатар делегацияси ва халқини 18 декабрь куни кенг нишонланган Мустақиллик байрами билан самимий табриклаган.

“Демократик ислоҳотлар ортга қайтмас тус олган Янги Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш борасида ҳам катта режа ва вазифаларни ўз олдимизга қўйганмиз”, дейди давлат раҳбари.

Уларга эришиш мақсадида Президент қатор таклиф ва ташаббусларни илгари сурган.

Энг аввало, Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган миллий стратегия ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилади. Унда давлат идоралари фаолиятининг янада шаффофлигини таъминлаш ва ҳисобдорлигини ошириш, очиқ маълумотлар тизимини такомиллаштириш, соҳанинг ҳуқуқий асослари ва институционал механизмларини мустаҳкамлашга алоҳида урғу берилади.

Шунингдек, Ўзбекистон коррупцияга қарши курашдаги минтақавий ва глобал ташаббус ва янги лойиҳаларни қўллаб-қувватлайди ва уларда фаол қатнашади. Бу борада ўтган ойда Тошкентда ишга тушган Коррупцияга қарши курашиш конвенциясининг Минтақавий платформасидан кенг фойдаланилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Коррупция

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг