Коронавируснинг асосий аломатлари ўзгарди – ЖССТ
Олам
−
18 Июль 2022
19763Энди иситма ёки ҳид ва таъм билиш қобилиятининг йўқолиши коронавирус инфекциясига хос асосий белгилар эмас. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти махсус вакили Дэвид Набарро маълум қилди, дея хабар берди ССВ.
Дэвид Набарро айни пайтда томоқ ва бош оғриғи ҳамда бурун битиши янги мутацияларнинг етакчи аломатлари сифатида намоён бўлаётганини қайд этди.
“Ҳозир COVID-19 жуда “ақлли” вирусга айланмоқда. Шу сабабли унда инсон иммунитетига “чап бериш” хусусияти ривожланяпти. Бу эса касалланишлар сони ортишига хизмат қиляпти”, дейди Набарро.
Шунга қарамай, мутахассислар коронавирусга қарши вакциналар янги мутацияларнинг беморларда енгил ва асоратсиз ўтишини таъминлайди, деган фикрда.
Маълумот учун, охирги ҳафталарда коронавирус яна кун тартибига чиқди. Дунё бўйлаб “омикрон”нинг BА.4, BА.5, BА.2.12.1 версиялари тарқалмоқда. Энг янги субвариант BА.2.75 – "кентавр" Ҳиндистонда пайдо бўлиб, аллақачон дунёнинг 10 дан ортиқ давлатига кириб борди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь