Коронавирусни аниқлашнинг энг осон йўли айтилди

Саломатлик

−

image

Коронавирусни аниқлашнинг энг яхши усули бу тест топшириб кўришдир. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Энн Моэн маълум қилган. 

"Грипп ёки СОVID-19? Уларнинг қайси бирини бошдан кечираётганингизни аниқлашнинг ягона аниқ усули бу лабораторияда ўтказилган тест синовидир. Чунки, СОVID-19 билан гриппнинг белгилари жуда ўхшаш", деган Моэн. 

У коронавируснинг ўзига хос аломати ҳид ва таъм сезгиларини йўқотиш эканлигини яна бир бор эслатиб ўтган. Лекин ўз-ўзига ташхис қўймаслик кераклиги ҳақида огоҳлантирган.

Маълумот учун, дунё бўйича коронавирусга чалинганлар 48 миллионга яқинлашмоқда. 1,2 миллиондан кўп одам эса коронавирус асоратлари оқибатида вафот этган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

715

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг