Коронавирусига қарши Ҳиндистон вакцинаси қачон тайёр бўлиши айтилди
Саломатлик
−
25 Октябрь 2020
7311Ҳиндистоннинг Bharat Biotech компаниясининг коронавирусига қарши вакцинаси бўлмиш Covaxin 2021 йил июнгача якуний синовлардан ўтиши мумкин. Бу ҳақда компания ижрочи директори Саи Прасадга асосланиб, Indian Express хабар бермоқда.
“Биз 2021 йилнинг иккинчи чораги давомида барча рухсатномаларни оламиз, деб ўйлайман. Апрель, май, июнь ойларида 3-босқич клиник синовларининг самарадорлиги тўғрисида маълумотларни олишимиз керак бўлади”, деди у.
Прасаднинг таъкидлашича, агар ҳукумат ушбу препаратни фавқулодда вазиятларда фойдаланишга рухсат берса, вакцинага тайёрлик муддати қисқариши мумкин.
Пандемия бошланганидан бери 40 миллиондан ортиқ одам инфекцияга чалинди. Беморлардан 30 миллиони соғайган бўлса, 1,1 миллиондан ортиқ одам вафот этган.
Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда касаллик қайд этилган жами 65 102 нафар бемордан 62 342 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
LiveБарчаси